locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Арсенал» дербида ғалаба қозонди, «МЮ» эса олтита ўйиндан бери ютқазмаяпти ва бошқа натижалар

Англия Премьер-лигасининг 27-тур ўйинлари якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

23 феврал куни Англия Премьер-лигасида 27-тур баҳслари ўз ниҳоясига етди. Ушбу тур Шимолий Лондон дербисидаги йирик ҳисоб ва пешқадамларнинг ғалабалари билан ёдда қолди.

Шанба куниги баҳсларда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ньюкасл»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди. Турнинг кутилмаган натижалари сифатида «Челси»нинг «Бёрнли» билан (1:1) ва «Астон Вилла»нинг «Лидс» билан (1:1) ўз уйидаги дурангларини кўрсатиш мумкин. Шунингдек, «Брайтон» сафарда «Брентфорд»ни 2:0 ҳисобида таслим этган бўлса, «Вест Хэм» ва «Борнмут» ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади.

Якшанба куни марказий учрашув — Шимолий Лондон дербисида «Арсенал» меҳмонда «Тоттенхэм» устидан 4:1 ҳисобидаги йирик ва ишончли ғалабани тантана қилди. «Ливерпуль» эса драматик кечган баҳсда «Ноттингем Форест»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, «Фулхэм» сафарда «Сандерленд»дан (3:1), «Кристал Пэлас» эса ўз майдонида «Вулверхэмптон»дан (1:0) устун келди.

Турнинг сўнгги ўйинида душанба куни «Манчестер Юнайтед» сафарда «Эвертон»ни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, уч очкога эга бўлди.

Маълумот учун, айни дамда АПЛ турнир жадвалида «Арсенал» 28 ўйиндан 61 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда битта захира ўйинига эга бўлган «Манчестер Сити» (56 очко) бормоқда. Кучли учликни 27 ўйиндан 51 очко тўплаган «Астон Вилла» якунлаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг