АПЛ 2025/2026 мавсумининг энг яхши мураббийи совринига номзодларни эълон қилди
Рўйхатдан жами 6 нафар мураббий ўрин олди.
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-лигаси ижтимоий тармоқ X орқали 2025/2026 мавсуми якунларига кўра йилнинг энг яхши мураббийи совринига номзодлар рўйхатини тақдим этди.
Қуйидаги мутахассислар соврин учун даъвогарлик қилмоқда:
— Кит Эндрюс («Брентфорд»)
— Микель Артета («Арсенал»)
— Майкл Кэррик («Манчестер Юнайтед»)
— Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»)
— Андони Ираола («Борнмут»)
— Режис Ле Бри («Сандерленд»)
Айни пайтда Англия чемпионати турнир жадвалида «Арсенал» 36 та ўйиндан кейин 79 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Иккинчи ўринда 77 очко билан «Манчестер Сити», учинчи поғонада эса 65 очко билан «Манчестер Юнайтед» жойлашган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист