Анже Постекоглу: \"Ғалаба чиндан ишонувчиларникидир!\"
Европа лигаси финал учрашувидан кейин, “Тоттенхэм” бош мураббийи Анже Постекоглу матбуот анжуманида қатнашди ва қуйидаги фикрларни билдирди:
“Ҳиссиётларга тўла сўзларни ажратиб олиш қийин. Футболчиларимдан фахрланаман. Мен ёқтирган инсон, Австралиялик собиқ бош вазир Пол Геттингдан иқтибос келтирмоқчиман: "Ғалаба чиндан ишонувчиларникидир". Ҳа, айнан шундай. Доим ишончимни оқлаб келган ажойиб футболчилар, зўр раҳбарият, қўйилма-қом мураббийлар штаби, клубдаги оддий ишчи ходимлар, Лили оқ уйида ёки машғулотлар майдонида меҳнат қилаётганлар, мухлислар — буларнинг барчаси ҳақиқий ишонувчилардир.
Мавсум давомида мухлисларимизни қийнаб келганимизни тушунаман, лекин бугун улардаги қувончни кўрдим. Баъзилари ўн етти йилдан бери кубокни юта олмаяпти, ёки баъзилари қирқ бир йилдан бери Европа совринига эга чиқа олмаяпти. Бошқалари эса бундай кечани ҳаётида биринчи марта кўриб турибди. Бугунги ғалаба улар учун совға.
Бу қўлга киритган ютуқларим ичидаги энг қийини эди, чунки бизнинг ғалабамиз шубҳа остида турган эди. Бугунги рақиб қандай буюк клуб эканини биласиз. Ғалаба қозонишимизга ишонган эдим.
Ёш иқтидорли жамоамиз бор. Уларга қандайдир муваффақиятлар ҳақида айтиб бериш мумкин, лекин қачонки ўзлари ҳис қилиб кўрмагунча, бу амалга ошмайди. Улар бугун шу нарсани ҳис қилиб кўришди ва худди тоғга тирашиб чиққандек бўлишди",-дейди мутахассис