locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анваржон Ҳожимирзаев машғулотга қўшилди

«Динамо» тўпурари ҳозирча якка тартибда машғулот ўтказмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анваржон Ҳожимирзаев машғулотга қўшилди
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» жамоаси Суперлига 22-турининг марказий ўйинида 17 сентябр куни Наманганда «Навбаҳор» жамоаси меҳмони бўлади.

Вадим Абрамов шогирдлари водийдаги ўйинга Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда. Жароҳати қайталангани сабабли бир ойдан кўпроқ вақт давомида жамоамизга ёрдам бера олмаётган Анваржон Ҳожимирзаев пойтахтдаги йиғинда машғулотга қўшилди. «Динамо» тўпурари ҳозирча якка тартибда машғулот ўтказмоқда.

Клуб бош шифокори Иззат Абдувоҳидовнинг маълум қилишича, жароҳати сабаб майдонга туша олмаётган ёш яримҳимоячи Абдулаҳад Ҳошимов октябр ойидан машғулотга киришади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг