locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анваржон Ҳожимирзаев «Динамо»нннг машғулотларига қайтди

У «Нефтчи»га қарши баҳсда жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Анваржон Ҳожимирзаев «Динамо»нннг машғулотларига қайтди
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» жамоаси бугун, 21 августдан Суперлига навбатдаги тури доирасидаги «Пахтакор»га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади.

Қувонарлиси, муҳим ўйин олдидан жамоа тўпурари Анваржон Ҳожимирзаев жамоавий машғулотларга қайтди. Ҳужумчи 3 август куни «Нефтчи»га қарши ўйинда (0:0) жароҳат олиб, икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида тикланиш жараёнини ўтказди. Жамоа форварди клуб шифокорлар бўлими тавсиясига кўра бугундан жамоа машғулотида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқдаги ғалабадан кейин «Динамо» 19-тур доирасида 25 август, сешанба куни Самарқандда «Пахтакор» жамоасини қабул қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг