locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анвар Ғофуров: «Баҳс жуда қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтди»

"Сурхон" устози "Машъал"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анвар Ғофуров: «Баҳс жуда қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтди»
Фото: Сурхон ПФК

Суперлига 9-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Машъал” (2:1) ўйинидан сўнг мезбонлар устози Анвар Ғофуров ўз фикрларини билдирди.

“Олдиндан бу ўйиннинг қийин кечишини билардик. “Машъал” жамоаси сўнгги ўринларда бўлишига қарамай, ҳар бир учрашувда бор кучини берадиган, катта иштиёқ ва ирода билан майдонга тушадиган жамоа ҳисобланади. Шунинг учун улар билан ўйин ҳар доим осон кечмайди. Келгуси учрашувларда ҳам уларга омад тилайман.

Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсам, баҳс жуда қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтди. Ҳар икки жамоа томонидан кўплаб вазиятлар яратилди. Худога шукур, бугун ғалаба қозондик. Энг муҳими, бизни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман — уларнинг ишончи биз учун жуда муҳим”, - дейди Ғофуров.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг