locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анвар Бердиев: \"Суперлигада футболчиларнинг маҳорати ўйин натижасини ҳал қилиб кетмоқда\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Google

Суперлига 4 тур доирасидаги “Шўртан” 1:4 “Насаф” учрашувидан сўнг, ғузорликлар устози Анвар Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин, Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Бу йил бизга жуда қийин бўлишини биламиз. Шунга қарамасдан ҳаракат қиляпмиз. Футболчиларимизнинг кўпи Про лигада ўйнаган. Ўйлайманки, улар ўйиндан-ўйинга ўзларини кўрсатиб боришади. Биз имконият даражасида вазиятимиздан келиб чиқиб футболчи танладик. Истаётган ёки йўқ Суперлигада футболчиларнинг маҳорати ўйин натижасини ҳал қилиб кетмоқда. Таркибимизга жалб қилинган футболчиларга ишонаман. "Насаф" жамоасида бошқача вазифа. Кўп ёш футболчилар ишончни оқлашга ҳаракат қилишса бундан ҳам кучлироқ ўйнай олишади",-дейди мутахассис

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг