Антуан Семенё ҳам «нон-лига», ҳам Чемпионлар Лигасида майдонга тушган тарихдаги иккинчи футболчига айланди
«Манчестер Сити» клубининг қанот ҳужумчиси Антуан Семенё УЕФА Чемпионлар Лигасидаги дебютини ўтказди. Бу воқеа «Реал»га қарши кечган 1/8 финалнинг дастлабки учрашувида рўй берди.
Шу тариқа, Семенё футбол тарихида «нон-лига» (профессионал бўлмаган лига), Англиянинг барча тўртта профессионал дивизиони ҳамда Европанинг нуфузли клублар турнири — Чемпионлар Лигасида майдонга тушган иккинчи футболчига айланди.
Семенё ўз фаолияти давомида «Бристол Сити», «Бат Сити», «Ньюпорт Каунти», «Сандерленд» ва «Борнмут» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган, ўтган қишда эса «Манчестер Сити» сафида қўшилган эди.
Ушбу натижанинг ўзига хослиги шундаки, бунгача тарихда бундай кўрсаткичга фақат Ирландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Стив Финнан эришган. Финнан ўз вақтида «Ливерпул» таркибида 2004/2005 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган, 2006/2007 йилги мавсумда эса турнир финалига қадар етиб борган эди.