locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Антонио «Вест Хэм»ни тарк этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Антонио «Вест Хэм»ни тарк этди
Фото: Getty Images

Майкл Антонио “Вест Хэм”ни тарк этди. Бу ҳақда “болғачилар” расмий сайти хабар берди.

Манбага кўра, 35 ёшли ямайкалик футболчи билан келишув узайтирилмаган.

Антонио Лондон клубига 2015 йилда қўшилган ва 323 ўйинда 83 та гол урган.

Футболчи ўтган йили 7 декабрда ўзининг “Феррари” автомобилида автофалокатга учраган ва оёғи сингани учун операция қилинганди.

Антонио 7 ойлик танаффусдан сўнг июл ойида майдонга қайтди ва Ямайка миллий жамоаси сафида КОНКАКАФ кубогида иштирок этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг