locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Антонио Конте «Наполи»ни вақтинча тарк этди

Бу даврда жамоани унинг ёрдамчиси тайёрламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Антонио Конте «Наполи»ни вақтинча тарк этди
ФОТО: Getty Images

«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте терма жамоалар ўйинлари учун берилаётган танаффус пайтида жамоани вақтинча тарк этди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар берди.

Маълумотларга кўра, Конте бу қарорни олдиндан клуб раҳбарияти билан келишиб олган бўлиб, у бир ҳафталик дам олишни режалаштирган.

Ҳозирда мураббий Турин шаҳрида бўлиб турибди. Шу вақт мобайнида жамоани унинг ёрдамчиси Кристиан Стеллини тайёрламоқда.

Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг 11-турида амалдаги чемпион «Наполи» «Болонья»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳозирги вақтда неаполликлар 11 турдан сўнг 22 очко тўплаб, чемпионат жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам «Интер» ва «Рома»дан икки очкога орқада қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг