Антонио Конте «Наполи»ни тарк этиши мумкин
56 ёшли мутахассис 2024 йилнинг ёзида неаполликлар бошқарувига келганди.
ФОТО: Getty Images
«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.
Манбага кўра, кейинги ҳафта Конте ва клуб президенти Аурелио Де Лаурентис ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Айнан шу суҳбат чоғида мутахассиснинг келгуси фаолияти борасида якуний қарор қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 56 ёшли мутахассис 2024 йилдан буён «Наполи»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа ўтган мавсумда Италия чемпиони бўлди.
Маълумот учун, неаполликлар ҳозирда А Серия турнир жадвалида 22 очко билан 4-ўринда бормоқда ва пешқадамдан атиги 2 очко ортда қолмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист