Антонио Конте мавсум якунида «Наполи»ни тарк этади — Романо
56 ёшли мутахассис 2024 йилдан буён жамоани бошқариб келмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте жорий мавсум якунга етганидан сўнг ўз лавозимидан кетади. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манба берган хабарга кўра, италиялик мутахассис ушбу қарорга аллақачон келиб бўлган ва бу ҳақда бир ой аввал клуб президенти Аурелио Де Лаурентисга маълум қилган. Конте ҳеч қандай товон пулисиз (компенсация) ҳамда бошқа бирор жамоа билан келишувсиз Неаполдан кетади.
56 ёшли мутахассис «Наполи» клубини 2024 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётган эди. Контенинг қўл остида жамоа 2024/2025 йилги мавсум якунларига кўра Италия чемпионлигига эришган эди. Амалдаги мавсум тугашига бир тур қолганида неаполитанликлар 73 очко билан турнир жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб туришибди.
Насрулло Каримов
Журналист