locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Антони «Реал»га қарши ўйиннинг 90+4-дақиқасида қоидабузарлик қилмади — CTA

Учрашувда «Бетис» аранг мағлубиятдан қутулиб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) Ла Лиганинг 32-тури доирасида бўлиб ўтган «Бетис» ва Мадриднинг «Реал» клублари ўртасидаги учрашувнинг (1:1) 90+4-дақиқасида мезбонлар томонидан киритилган гол қонуний эканлигини тасдиқлади.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда мезбонлар вингери Антони «қаймоқранглилар» жарима майдончаси ичида ҳимоячи Ферлан Мендининг қўлидан ушлаб қолган, натижада француз футболчи йиқилган, бразилиялик эса тўпни эгаллаб, дарвоза олдига узатган. Тўп Антонио Рюдигернинг тиззасидан қайтган, сўнгра уни «Бетис» ҳимоячиси Эктор Белерин эгаллаб, дарвозани ишғол қилган.

«Бундай ушлаб қолиш қоидабузарлик деб ҳисобланиши учун аниқ тўсиқлик, шунингдек, унинг ҳимояланаётган футболчининг ҳаракатларига бевосита таъсири бўлиши керак. Кичик контактлар эса ҳакамнинг талқинига боғлиқ. CTA фикрича, Мендига бўлган тўсиқлик сезиларли эмас эди ва турли хил талқинларга йўл қўярди, яъни аниқ сабаб-оқибат алоқаси йўқ. Майдондаги ҳакамнинг қарори тўғри бўлган. VAR тизими ҳам жараёнга аралашмасдан, CTA томонидан ўрнатилган протоколлар ва мезонларга мувофиқ иш тутиб, тўғри қилган», — дея CTA қарорида иқтибос келтирмоқда AS нашри.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг