locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Антони Марсьял жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

«МЮ»нинг собиқ футболчиси ўнг елкасини чиқариб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Мексиканинг «Монтеррей» клубида тўп тепаётган Антони Марсьял Мексика Клауcураси 6-тури доирасидаги «Леон»га қарши ўйинда (1:0) ўнг елкаси чиқиб кетиши натижасида жароҳат олди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар тарқатди.

Марсьял «Лион» академияси тарбияланувчиси бўлиб, фаолияти давомида «Монако», «Манчестер Юнайтед», «Севилья» ва Грециянинг «АЕК» клубларида ҳаракат қилган. Transfermarkt портали француз футболчисининг айни дамдаги бозор қийматини 6 миллион евроға баҳоламоқда.

«Манчестер Юнайтед» сафида Марсьял Англия Кубоги, иккита Лига Кубоги, мамлакат Суперкубоги ва Европа Лигасида ғолиб чиққан. Франция терма жамоаси билан эса Миллатлар Лигаси чемпионлигини қўлга киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг