locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Антони фаолиятини Европанинг гранд клубларидан бирида давом эттириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Ижара асосида “Бетис”да тўп сураётган “Манчестер Юнайтед” вингери Антонига Европанинг икки гранд клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда UOL Esporte нашри хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчини “Атлетико Мадрид” ва “Арсенал” ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ҳозирда бу икки клуб 25 ёшли вингерни сотиб олиш имкониятларини баҳолаб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда “Бетис” Антонининг ижара муддатини узайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Антонининг манкунианликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг Transfermarkt-даги нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг