locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Антонела Роккутсо Мессига терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг мурожаат қилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Мессининг Аргентина терма жамоаси билан босиб ўтган узоқ йўли ҳақида таъсирли фикрларини ёзди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лионель Мессининг рафиқаси Антонела Роккутсо аргентиналик футболчининг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Мессининг Аргентина терма жамоаси билан босиб ўтган узоқ йўли ҳақида таъсирли фикрларини ёзди.

Роккутсо йиллар давомида Мессининг қийин вазиятларга дуч келгани, муваффақиятсизликлардан кейин яна оёққа тургани ва мақсади сари курашишда давом этганига гувоҳ бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, оиласи учун Мессининг барча орзуларига эришганини яқиндан кўриш катта фахр бўлган.

Шунингдек, Антонела уларнинг фарзандлари отасининг таслим бўлмай курашганини ва якунда Жаҳон чемпионати кубогини боши узра кўтарганини ўз кўзлари билан кўриб улғайганини алоҳида қайд этди. У Мессига: “Сен билан фахрланаман. Биз сени жуда қаттиқ севамиз”, дея мурожаат қилган.

Маълумот учун, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида 207 та учрашув ўтказиб, 125 та гол урган. У миллий жамоа билан 2022-йилги Жаҳон чемпионати, 2021 ва 2024-йиллардаги Америка Кубоги ҳамда 2022-йилги Финалиссимада ғолиб чиққан.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг