Ансу фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
Фати бу мавсум “Монако” сафида 5 та ўйинда 6 та гол уришга муваффақ бўлди.
ФОТО: Getty images
Ансу Фати фаолиятини яна Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин, дея хабар беради The Sun нашри.
Манбага кўра, испаниялик футболчига “Ньюкасл”, “Кристал Пэлас” ва “Эвертон” жамоалари томонидан қизиқиш билдирмоқда.
Футболчи ҳозирда “Монако” клубида ижара асосида ўйнамоқда. Монегаскликлар Ансуни 11 миллион еврога сотиб олиши мумкин.
Маълумот учун, Фати бу мавсум “Монако” сафида 5 та ўйинда 6 та гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ансу илгари “Брайтон” жамоасида ҳам тўп сурган. Кейинчалик “Барселона”га қайтган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист