locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳанси Флик — Ла Лигада март ойининг энг яхши мураббийи

Унинг қўл остида «Барселона» ўтган ойда учта ўйин ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Испания Ла Лигасида ойнинг энг яхши мураббийи унвонига сазовор бўлди. Унинг қўл остида каталонияликлар март ойида ўтказилган учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишди: «Атлетик Бильбао» (1:0), «Севилья» (5:2) ва «Райо Вальекано» (1:0) жамоалари мағлуб этилди.

Якуний овоз бериш жараёнида 61 ёшли герман мутахассиси икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этган «Атлетико» устози Диего Симеоне ҳамда битта ғалаба ва икки дурангга эришган «Леванте» мураббийи Луиш Каштруни ортда қолдирди.

Испания чемпионатининг 29 туридан сўнг каталонияликлар 73 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Мадриднинг «Реал» клуби билан орадаги фарқ тўрт очкони ташкил этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг