locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳанси Флик «Барселона»да Гвардиоланинг рекордини такрорлади

Ҳозирда каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик XXI асрда каталонияликлар қайд этган ўз уйидаги кетма-кет ғалабалар сони бўйича клуб рекордини такрорлади. Ла Лиганинг 29-турида «кўк-анорранглилар» ўз майдонларида «Райо Валекано»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Мазкур муваффақият Флик бошқарувидаги «Барселона» учун ўз майдонидаги кетма-кет 15-ғалаба бўлди. XXI асрда бундай натижага фақатгина Пеп Гвардиола даврида (2010-2011 йиллар) эришилган эди. «Барселона» учун навбатдаги уй учрашуви 11 апрел куни 31-тур доирасидаги «Эспаньол»га қарши дерби баҳси бўлади.

Испания чемпионатининг 29 та туридан сўнг «Барселона» 73 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Мадриднинг «Реал» клуби битта заҳира ўйинига эга бўлиб, каталонияликлардан етти очкога орқада қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг