locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳанси Флик «Атлетико»га қарши ўйин олдидан «Барселона» футболчиларига талаб қўйди

Ушбу баҳс 3-март куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Испания Кубоги яримфинали доирасидаги «Атлетико Мадрид»га қарши жавоб ўйини олдидан футболчиларига аниқ талаблар қўйди. The Touchline нашрининг хабар беришича, мураббий ўйинчиларни бўлажак баҳсга иккита алоҳида ўйин сифатида қарашга ва ҳар бир таймни мустақил таҳлил қилишга чақирган.

Флик жамоа олдига аниқ вазифа қўйди: биринчи бўлимда 2:0, иккинчи бўлимда ҳам 2:0 ҳисобида ғалаба қозониш.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги илк учрашув 12 феврал куни Мадриддаги «Метрополитано» стадионида бўлиб ўтган ва унда «Атлетико» 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритган эди. Яримфиналнинг иккинчи жуфтлигида эса «Атлетик Бильбао» ва «Реал Сосьедад» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг