locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳанс-Дитер Флик Ламин Ямалнинг «Атлетик»га қарши ўйиндаги ҳаракатларига баҳо берди

Мазкур баҳсда айнан 18 ёшли футболчининг ягона голи каталонияликларга ғалаба келтирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Испания чемпионатининг 27-тури доирасида Бильбаонинг «Атлетик» жамоасига қарши кечган учрашувдан (1:0) сўнг, жамоа ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мазкур баҳсда айнан Ямал томонидан киритилган ягона гол «кўк-анорранглилар»га ғалаба келтирди.

«Ўйлашимча, Ламин бугун ўзининг энг яхши ўйинини ўтказмади, бироқ у учрашув тақдирини ҳал қилиб берди. Унда бўш ҳудуд пайдо бўлса, у доим хавфли вазиятлар ярата олади. Шунингдек, у жамоага ғалаба келтирадиган комбинацияларни амалга оширишга қодир», — дея Фликнинг сўзларини келтиради AS нашри.

Ламин Ямал жорий мавсумда «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида жами 36 та учрашувда майдонга тушди. Мазкур баҳсларда ёш иқтидор эгаси рақиблар дарвозасини 19 марта ишғол этишга муваффақ бўлди ва жамоадошларига 15 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳозирда 18 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Ламин Ямалнинг айни дамдаги бозор қиймати рекорд даражадаги 200 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг