locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анри «Олтин тўп»нинг навбатдаги ғолибини тахмин қилди

2025 йилги “Олтин тўп” мукофотини “ПСЖ” форварди Усмон Дембеле қўлга киритди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анри «Олтин тўп»нинг навбатдаги ғолибини тахмин қилди
ФОТО: Getty images

“Арсенал” ва “Барселона” клубларида тўп тепган афсонавий франциялик ҳужумчи Тьерри Анри “Олтин тўп”нинг навбатдаги ғолибини тахмин қилди.

"Килиан Мбаппе совринни қўлга киритиши керак. Унинг жорий мавсумдаги ўйинига қаранг. У ажойиб ўйнамоқда. Биз ҳозир Мбаппенинг энг яхши версиясини кўряпмиз", - дейди собиқ форвард.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги “Олтин тўп” мукофотини “ПСЖ” форварди Усмон Дембеле қўлга киритди. Ундан кейинги ўринни Ламин Ямал эгаллади.

Аввалроқ "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг