locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ангола президенти Аргентинага қарши ўйиндан сўнг Мессига махсус кубок топширди

Учрашувда жанубий америкаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ангола президенти Аргентинага қарши ўйиндан сўнг Мессига махсус кубок топширди
ФОТО: Getty Images

Ангола президенти Хуан Лоренсу Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Мессига мамлакат мустақиллигининг 50 йиллигига бағишланган махсус мукофотни топширди.

Футболчи совринни жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг қабул қилиб олди. Унда «албиселесте» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 43-дақиқасида Лаутаро Мартинес 38 ёшли Лионель Мессининг узатмасидан кейин ҳисобни очди. 82-дақиқага келиб эса Мессининг ўзи гол урди, бу сафар Лаутаро унга голли пас берди.

Умуман олганда, 38 ёшли Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида 196 та ўйинда майдонга тушган. Бу баҳсларда у 115 та гол ва 64 та голли узатма муаллифига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг