locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англиянинг Манчестер Сити клуби бу ёзда ўзининг муҳим футболчиларидан биридан айрилиши мумкин

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Англиянинг Манчестер Сити клуби бу ёзда ўзининг муҳим футболчиларидан биридан айрилиши мумкин
Расм: gettyimages.com Бернард Силва

Португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силва шартномаси тугагач, «Манчестер Сити»дан «Бенфика»га қайтиши мумкин. A Bola нашрининг хабар беришича, у бир нечта клублар билан музокаралар бошлаган.

Маълумотга кўра, Силва «Бенфика»га қайтиш учун иш ҳақини камайтиришга тайёр. У айнан шу жамоа академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. «Манчестер Сити» эса 30 ёшли футболчини жамоани янгилаш мақсадида сотиши мумкин. Шу билан бирга, унга «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

2024/25 йилги мавсумда португалиялик футболчи барча мусобақаларда 41 та ўйинда иштирок этди, 3 та гол ва 4 та голли узатма билан ажралиб турди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt порталида футболчининг бозор баҳоси 45 миллион еврога тенг.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг