locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англиянинг Манчестер Сити клуби Барселона футболчиси учун трансфер бўйича дунё рекордини янгилашга тайёр.

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Англиянинг Манчестер Сити клуби Барселона футболчиси учун трансфер бўйича дунё рекордини янгилашга тайёр.
Расм: gettyimages.com Ламин Ямал

«Манчестер Сити» жамоаси «Барселона»нинг ҳужумчиси Ламин Ямални ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Испания нашрлари маълумотига кўра, «Сити» 17 ёшли футболчи учун 275 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Агар бу трансфер амалга ошса, Ямал тарихдаги энг қиммат футболчига айланади.

Ямалнинг сотилиши молиявий қийинчиликка дуч келаётган «Барселона» учун жиддий ёрдам бўлиши мумкин. Бироқ каталонияликлар ўз ёш юлдузини осонликча қўйиб юборади, деб ўйлаш қийин. Қайд этиш жоизки, Ямал жорий мавсумда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 21 та голли пас муаллифи бўлди. Ҳужумчининг «Барселона» билан тузган шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг