Англиянинг беш футболчиси ярим финални ўтказиб юбориш хавфи остида
Учрашув олдида Англия терма жамоасининг беш нафар футболчиси эҳтиёт бўлиши керак.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images
Бугун, 12-июлга ўтар кечаси, 2026-йилги Жаҳон чемпионати чорак финали доирасида Норвегия ва Англия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Учрашув олдида Англия терма жамоасининг беш нафар футболчиси эҳтиёт бўлиши керак. Улар чорак финалда сариқ карточка олса, жамоа ярим финалга йўл олган тақдирда кейинги учрашувни дисквалификация сабаб ўтказиб юборади.
Дисквалификация хавфи остидаги футболчилар:
- Деклан Райс
- Жуд Беллингем
- Жордан Ҳендэрсон
- Марк Гехи
- Нико О'Райли
FIFA регламентига кўра, ушбу футболчилардан бири Норвегияга қарши баҳсда огоҳлантириш олса, ярим финалда майдонга туша олмайди. Шу сабабли Томас Тухел учун нафақат ғалаба, балки асосий футболчиларни карточкалардан асраш ҳам муҳим вазифа бўлиб турибди.