locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англияда Хусановга нисбатан ҳайрат ва ҳурмат: Ўзбекистоннинг тарихи ютуғи эътироф этилмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Англияда Хусановга нисбатан ҳайрат ва ҳурмат: Ўзбекистоннинг тарихи ютуғи эътироф этилмоқда
Расм: upl.uz

Ўзбекистон миллий жамоасининг илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиқиши нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Эътибор марказида бўлган футболчилардан бири — терма жамоа сардори ва “Манчестер Сити” аъзоси Абдуқодир Хусанов.

Ижтимоий тармоқларда Хусановга нисбатан кўплаб ижобий фикрлар билдирилди. Кўплаб мухлислар Пеп Гвардиолани ёш ҳимоячига ишонч билдириб, унга майдонда кўпроқ имконият беришга чақирмоқда.

Фойдаланувчи “Football Frenzy” шундай ёзди: “Табриклайман! ‘Манчестер Сити’ бундай натижа билан фахрланиши керак”. Яна бир мухлис, Малик-жуниор, қуйидагини қўшди: “Яхшиямки, Гвардиола уни яна заҳирада қолдирмаяпти. Хусанов айрим футболчилардан кўра майдонга кўпроқ чиқишга лойиқ!”

Хусановга фақат англияликлар эмас, балки бошқа мамлакатлардан ҳам қўллаб-қувватлов билдирилмоқда. Мисрлик Маҳмуд Аҳмад: “Хусановнинг Мисрда ҳам кўп мухлислари бор!”, — деб ёзган. “Peace Agb” эса умумий фикрни ифода этди: “Умид қиламизки, Абдуқодир келаси мавсумда кўпроқ ўйнайди”.

Баъзи фойдаланувчилар эса тўғридан-тўғри Пеп Гвардиолага мурожаат қилиб, ёш футболчига имконият беришни сўрашди. Басит Абрахам шундай ёзди: “Пеп, Абдуқодирнинг ўйинидан баҳра олиш имкониятидан бизларни маҳрум қилманг!”

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг