Англия — ЖЧ саралашида тўп ўтказмаган Европанинг иккинчи жамоаси
Англияликлар 8 ўйинда 8 ғалабага эришди.
ФОТО: Getty images
Европада жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари якунига етди.
Англия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашида ўзига хос натижага эришди.
Инглизлар саралашда бирорта тўп ўтказишмади ва Европада бундай кўрсаткич қайд этган иккинчи жамоага айланишди. Бунгача Югославия ЖЧ-1954 саралашидаги 4 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди.
Томас Тухел жамоаси ЖЧ-2026 саралашидаги 8 ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Тўплар нисбати — 22:0.
ЖЧ-2026 саралашида Испания ҳам шундай натижа қайд этиши мумкин. Бунинг учун “қизил фурия” сўнгги турда Туркиядан тўп ўтказиб юбормаслиги керак.
Розикжон Султонмуродов
Журналист