Англия ЖЧ-2026да энг кўп масофа босиб ўтган терма жамоа бўлди
Ҳисоб-китобларга кўра, Томас Тухел жамоаси турнир бошидан чорак финалгача тахминан 17 541 километр парвоз қилган.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images
Англия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионати давомида чорак финал иштирокчилари орасида энг кўп масофа босиб ўтди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Томас Тухел жамоаси турнир бошидан чорак финалгача тахминан 17 541 километр парвоз қилган. Бу Франция терма жамоаси босиб ўтган масофадан қарийб олти баробар кўп.
Англия футболчилари Канзас-Ситидаги базаcидан Даллас, Бостон, Нью-Йорк, Атланта, Мехико ва Майамига сафар қилган ҳамда аксарият учрашувлардан сўнг яна базаcига қайтган.
Чорак финалчилар орасидаги кўрсаткичлар:
Англия — 17 541 км
Марокаш — 13 642 км
Испания — 12 594 км
Норвегия — 11 035 км
Швейцария — 9 796 км
Аргентина — 9 250 км
Бельгия — 5 156 км
Франция — 3 091 км
Франция эса чорак финал иштирокчилари орасида энг кам масофа босиб ўтган жамоа бўлди.