locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия ЖЧ-2026 саралашини гол ўтказмай якунлади

Томас Тухел шогирдлари ушбу босқичда рақиблар дарвозасини жами 22 бор ишғол қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Англия ЖЧ-2026 саралашини гол ўтказмай якунлади
ФОТО: Getty Images
ЖЧ. Саралаш. Европа
16.11.2025, Як.
Албания
0
Англия
2

Англия миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг охирги, 10-турида Албанияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва саралаш босқичини гол ўтказмай, тарихий натижа билан якунлади.

Томас Тухел етакчилигидаги жамоа ўтган ўйинларда жами 22 та гол урди.

Англия жамоаси саралаш босқичида қуйидаги натижаларни қайд этди:

• Албания — 2:0, 2:0

• Латвия — 3:0, 5:0

• Андорра — 1:0, 2:0

• Сербия — 5:0, 2:0

Шу тариқа Англия 24 очко тўплаб, «К» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида 48 миллий жамоа иштирок этади, улар 12 гуруҳга бўлинади, ҳар бирида 4 та терма жамоа бўлади.

Турнирнинг плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган энг яхши 8 жамоа чиқади. Бундан ташқари, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида янги босқич — 1/16 финал ҳам бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг