locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия тўпга эгалик қилиш бўйича ЖЧ рекордини ўрнатди

Бу ҳақда Opta хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Англия тўпга эгалик қилиш бўйича ЖЧ рекордини ўрнатди
ФОТО: Getty images

Англия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида тўп назорати бўйича рекорд ўрнатди.

Гуруҳ босқичи 2-турида Ганага қарши ўйинда (0:0) инглизлар тўпга 78,8% эгалик қилди.

Opta маълумотига кўра, бу 1966 йилдан буён жаҳон чемпионатлари тарихида гол уролмаган жамоалар орасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Шунга қарамай, Англия ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлганига қарамасдан, гол уришга муваффақ бўла олмади ва дуранг қайд этилди.

Инглизлар навбатдаги учрашувини 27 июнь куни Панамага қарши ўтказади.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг