Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси 6-дивизионда ўйнайди
Фото: Getty Images
“Ливерпуль” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Энди Керолл фаолиятини Туманли Албионда давом эттиради.
36 ёшли форвард Англиянинг 6-дивизиони иштирокчиси “Дагенҳам” клуби билан битим имзолади.
Кэролл ўтган мавсумни Франциянинг “Бордо” жамоасида тўп сурди. У ерда 23 та ўйинда 11 та гол урди.
“Ливерпул”даги фаолияти давомида ҳам у 11 та гол урган. Англия терма жамоасида эса 9 та ўйинда 2 та гол уришга муваффақ бўлган.
“Дагенҳам” 2016 йилда қатарлик шайхлар томонидан сотиб олинганди.
Баҳром Бобонов
Редактор