locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия терма жамоасини Мехикода ҳуштаклар билан кутиб олишди

Мексика — Англия учрашуви олдидан вазият янада қизимоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

ЖЧ-2026 1/8 финалидаги Мексика — Англия учрашуви олдидан вазият янада қизимоқда.

Sports хабарга кўра, Англия терма жамоаси Мехикодаги меҳмонхонаси ёнида маҳаллий мухлислар томонидан ҳуштак ва “Мексика!” деган ҳайқириқлар билан кутиб олинган.

Меҳмонхона атрофида юзлаб мухлислар тўплангани айтилаётгани қайд этилмоқда. Кириш қисми эса Мексика Миллий гвардияси томонидан қўриқланмоқда, ҳудудда полиция ҳам навбатчилик қилмоқда.

Манбага кўра, хавфсизлик чоралари аввалги ҳолатлардан кейин кучайтирилган. Эквадор Мексикага қарши ўйин олдидан маҳаллий мухлислар футболчиларга ухлашга халакит бергани ҳақида шикоят қилган эди.

Шундан сўнг Англия терма жамоаси ўз меҳмонхонаси манзилини сир сақлашга ҳаракат қилган.

Мексика — Англия учрашуви “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади. Меҳмон мухлислар босими эса бу баҳс олдидан аллақачон сезила бошлади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг