locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия терма жамоаси жиҳозлари ўғирланиши бўйича иккита гумондор қўлга олинди

Аввалроқ инглизлар машғулот анжомлари тунаб кетилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Канзас-Сити полицияси Англия терма жамоасига тегишли спорт жиҳозлари ўғирлангани бўйича суриштирув бошланганини тасдиқлади. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

Манбага кўра, жамоа Канзас-Ситига етиб келганида транспорт воситасидаги айрим буюмлар йўқолгани аниқланган. Полиция ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда ва иш бўйича шубҳа уйғотган икки шахс вақтинча ҳибска олинган.

Қайд этилишича, йўқолган буюмлар орасида Англия етакчилари Харри Кейн ва Жуд Беллингемнинг бутсалари ҳам бор. Шунингдек, терма жамоа машғулотларда фойдаланадиган деярли барча тўпларидан айрилгани, уларнинг ихтиёрида фақат битта тўп қолгани хабар қилинмоқда.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини 17-июндан 18-июнга ўтар кечаси Хорватияга қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг