locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия терма жамоаси етакчи ҳимоячиси Норвегияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Хабарларга кўра, ҳимоячи сон мушагидан жароҳат олган.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Англия терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Марк Гехи жароҳати сабаб ЖЧ-2026 чорак финалида Норвегияга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Хабарларга кўра, ҳимоячи сон мушагидан жароҳат олган ва жамоанинг сўнгги машғулотига қўшилмаган. Унинг майдонга тушиши ўйин олдидан ўтказиладиган якуний тиббий кўрик натижаларига боғлиқ бўлади.

Агар Гехи учрашувни ўтказиб юборса, Англия бош мураббийи Томас Тухел ҳимоя марказида Дэн Берн ёки Эзри Консага имконият бериши кутилмоқда. Бу эса Эрлинг Холанд бошчилигидаги Норвегия ҳужумига қарши Англия учун жиддий йўқотиш бўлиши мумкин.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг