locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия Суперкубоги 16 август куни бўлиб ўтади

Беллашув Кардиффдаги «Миллениум» стадионида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Англия Суперкубоги 16 август куни бўлиб ўтади
ФОТО: Getty images

Англия суперкубогида қайси жамоалар ўйнаши маълум бўлди.

16 май куни «Манчестер Сити» мамлакат кубоги финалида «Челси»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Натижада «шаҳарликлар» бу ғалаба орқали суперкубокда қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишди. Рақиб «Арсенал» бўлади, чунки «тўпчилар» АПЛда камида 2-ўринни кафолатлаб бўлишган.

Шундай қилиб, Англия суперкубоги учун ўйин 16 август куни Кардиффдаги «Миллениум» стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Арсенал» 79 очко билан етакчилик қилмоқда ва 2-ўриндаги «Сити»ни 2 очкога ортда қолдирмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг