locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия Премер-лигасида август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди

«Ҳалл Сити» бош мураббийи Сергей Якирович энг яхши деб топилди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Англия Премер-лигасида август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди
Photo: EPL

Англия Премер-лигасида август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди. Унга кўра, «Ҳалл Сити» бош мураббийи Сергей Якирович энг яхши деб топилди.

Босниялик 49 ёшли мутахассис қўл остида АПЛ дебютанти мавсум бошидаги ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба қозонди. Биринчи турда «Ҳалл» «Манчестер Юнайтед»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, кейинги баҳсда «Ковентри»ни 1:0 ҳисобида енгди. Сергей соврин учун курашда Микел Артета, Хаби Алонсо ва Энцо Марескани ортда қолдирди.

Маълумот учун, Якирович 2016 йил августидан буён ушбу совринни қўлга киритган биринчи «йўлбарслар»нинг мураббийига айланди. Ўшанда мукофот Майк Феланга насиб этган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг