Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда «Сити» ғалаба қозонди
"Шаҳарликлар" финал сари яқинлашди.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" Англия Лига Кубоги 1/2 финал дастлабки ўйинида "Ньюкасл"ни мағлуб этди - 2:0.
Биринчи бўлимда гол урилмади. Иккинчи бўлим бошида ушбу трансфер ойнасида 75 миллион евро эвазига "Сити"га ўтган Антуан Семеньо ҳисобни очди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда захирадан майдонга тушган Райан Шерки меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва Шеркидан кейинги энг юқори баллни қўлга киритди.
Жавоб ўйини 4 февраль куни Манчестерда бўлиб ўтади.
Англия Лига кубоги. Ярим финал
Нюкасл – Манчестер Сити 0:2
Голлар: Семеньо 53, Шерки 90+9
Розикжон Султонмуродов
Журналист