locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия лига кубоги. «Тоттенхэм» «Донкастер»ни тор-мор этди

Томас Франк шогирдлари кейинги босқичга йўл олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Англия лига кубоги. «Тоттенхэм» «Донкастер»ни тор-мор этди
ФОТО: Getty images

Англия лига кубоги 3-босқичида “Тоттенхэм” клуби майдонида “Донкастер”ни қабул қилди.

Учрашув 3:0 ҳисобида лондонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. 14-дақиқада Жоау Пальинья ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Жей Макграт ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида — 90+4-да Бреннан Жонсон “шпорлар”нинг устунлигини мустаҳкамлади.

Шу тариқа, Томас Франк жамоаси ҳам мусобақанинг 1/8 финалга йўл олган сўнгги иштирокчисига айланди.

Англия лига кубоги. 3-босқич
24 сентябрь 2025 йил, чоршанба.
Тоттенхэм — Донкастер — 3:0
Голлар: 1:0 — Пальинья (14'), 2:0 — Макграт (17', автогол), 3:0 — Жонсон (90+4')

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг