Англия Лига кубоги. «Сити» «Норвич»ни тор-мор этиб, кейинги босқичга чиқди
Англия Лига кубоги. «Сити» «Норвич»ни тор-мор этиб, кейинги босқичга чиқди
Ўйинда Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Энди «Манчестер Сити» нимчоракфиналда «Брайтон»га қарши баҳс олиб боради.
Англия Лига кубоги 3-босқичидан ўрин олган сўнгги учрашув якунланди. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Норвич»га қарши баҳс олиб бориб, 5:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
17 ёшли Самба учрашувда дублни расмийлаштирди. Шерки, Аллан ва Макайду ҳам биттадан гол урди. Бразилиялик футболчи учун бу «шаҳарликлар» либосидаги илк гол бўлди. АПЛ
Ушбу баҳсда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. «Манчестер Сити» нимчоракфиналда «Брайтон»га қарши ўйнайди. «Чайкалар» 3-босқичда «Манчестер Юнайтед»ни турнирдан чиқариб юборганди.
Англия Лига Кубоги. 3-босқич.
Манчестер Сити – Норвич 5:0
Голлар: Самба 29, 54, Шерки 32, Аллан 48, Макайду 90.
Манчестер Сити – Рули, АБДУҚОДИР ҲУСАНОВ, Рейс, О'Райли, Льюис, Ковачич, Буадди, Аллан (Брейтуэй, 71), Самба, Айт-Нури, Шерки (Макайду, 46).
Норвич – Гримшоу, Фишер, Дарлинг, Алвеш, Ёнва, Райт, Филд, Срнас, Слимане (Тюре, 71), Диалло (Магома, 46) Квистгорден.