locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия Лига Кубоги. «Ман Сити» финалда «Арсенал»ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди

Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Англия Лига Кубоги. «Ман Сити» финалда «Арсенал»ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
ФОТО: Getty Images

Лондондаги муҳташам «Уэмбли» стадионида Англия Лига Кубогининг ҳал қилувчи финал учрашуви якунланди. Унда Лондоннинг «Арсенал» ҳамда «Манчестер Сити» жамоалари бош соврин учун баҳс олиб боришди. Мазкур ўйинда «шаҳарликлар» 2:0 ҳисобига ишончли ғалабани қўлга киритиб, кубок эгасига айландилар.

Ўйиннинг 60-дақиқасида «Манчестер Сити» тарбияланувчиси, 21 ёшли Нико О'Райли ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан атиги тўрт дақиқа ўтиб, 64-дақиқада ёш иқтидор соҳибидублни расмийлаштирди ва ўйин тақдирини ҳал қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ майдонда ҳаракат қилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда «канонирлар» ва «шаҳарликлар» Англия Премьер-лигасининг 5-тури доирасида ўзаро баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобигаги дуранг натижани қайд этган эдилар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Англия лига кубоги ғолиблиги «Ньюкасл»га насиб этган эди. Ўшанда «қарғалар» финалда «Ливерпуль» устидан 2:1 ҳисобига зафар қучишган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг