locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия Лига кубоги. «Челси» Уэльсда «Кардифф»ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

"Челси"нинг ярим финалдаги рақиби қуръа натижаларига кўра аниқланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Англия Лига кубоги. «Челси» Уэльсда «Кардифф»ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
ФОТО: Getty images

"Челси" Англия Лига Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган "Кардифф Сити"га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда гол урилмади. Иккинчи бўлим бошида лондонликлар ҳужумчиси Алехандро Гарначо ҳисобни очди. 75-дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячи Давид Тернбуллнинг голи эвазига жавоб қайтарди. Ўйин охирида ғалаба голини "кўклар"нинг бразилиялик ҳужумчиси Педру Нету киритди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Гарначо дубль қайд этиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

"Челси"нинг ярим финалдаги рақиби қуръа натижаларига кўра аниқланади.

Англия лига кубоги. Чорак финал.

Кардифф - Челси - 1:3

Голлар: Гарначо, 57 (0:1). Тернбулл, 75 (1:1). Педру Нету, 82 (1:2). Гарначо, 90+3 (1:3)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг