locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия Лига Кубоги. Бугун «Арсенал» ва «Манчестер Сити» бош соврин учун бахс олиб боради

Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да «Уембли»да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бугун, 22 март куни Лондондаги муҳташам «Уембли» стадионида Англия Лига Кубогининг ҳал қилувчи финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда «Арсенал» ҳамда «Манчестер Сити» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда «канонирлар» ва «шаҳарликлар» Англия Премьер-лигасининг 5-тури доирасида ўзаро бахс олиб боришган эди. Ўшанда жамоалар 1:1 ҳисобигаги дуранг натижани қайд этишган.

Эслатиб ўтамиз, Англия Лига Кубогининг амалдаги ғолиби «Ньюкасл» ҳисобланади. «Ҳаккалар» ўтган йилги мусобақа финалида «Ливерпуль» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритган эдилар.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг