locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия Лига кубоги. «Арсенал» пенальтилар сериясида «Кристал Пэлас»ни мағлуб этиб, яримфиналга чиқди

«Канонирлар» финал йўлламаси учун баҳсда «Челси»га қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Англия Лига кубоги. «Арсенал» пенальтилар сериясида «Кристал Пэлас»ни мағлуб этиб, яримфиналга чиқди
ФОТО: Getty Images
Англия Лига кубоги
23.12.2025, Як.
Арсенал
1
Кристал Пэлас
1

Англия Лига кубоги чорак финали доирасида «Арсенал» ва «Кристал Пэлас» жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Учрашувнинг асосий вақтида жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, пенальтилар сериясида эса «канонирлар» 8:7 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 80-дақиқасида «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Максанс Лакруа ўз дарвозасига гол уриб қўйди ва шу орқали «Арсенал»ни олдинга олиб чиқди. Бироқ 90+5-дақиқада Марк Гехи ҳисобни тенглаштирди ва ўйинни пенальтилар сериясига олиб келди. Пенальтилар баҳсида эса омад «канонирлар» томонида бўлди.

Натижада, «Арсенал» Англия Лига кубоги ярим финалида «Челси»га қарши майдонга тушадиган бўлди. Яна бир ярим финал жуфтлигида «Ньюкасл Юнайтед» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ярим финалнинг дастлабки учрашувлари 12 январ куни, жавоб ўйинлари эса 2 феврал санасида ўтказилади.

Маълумот учун, Англия Лига кубогининг амалдаги соҳиби «Ньюкасл Юнайтед» ҳисобланади. «Ҳаккалар» ўтган мавсум финалида «Ливерпуль»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Лига кубоги. Чорак финал

«Арсенал» — «Кристал Пэлас» 1:1 (пен. 8:7)

Голлар: Лакруа (автогол, 80) — Гехи (90+1).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг