locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия Кубоги. Яримфинал босқичига қуръа ташланди

Ушбу босқичнинг ҳал қилувчи учрашувлари 25 ва 26 апрел кунлари бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Футбол ассоциацияси (FA) ўз расмий сайтида Англия Кубоги яримфинал босқичига ташланган қуръа натижаларини эълон қилди.

Яримфинал жуфтликлари:

  • «Челси» — «Лидс Юнайтед»
  • «Манчестер Сити» — «Саутгемптон»

Ушбу босқичнинг ҳал қилувчи учрашувлари жорий йилнинг 25 ва 26 апрел кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Яримфиналгача жамоалар мураккаб йўлни босиб ўтишди. Хусусан, чорак финалда «Манчестер Сити» «Ливерпуль»ни йирик (4:0) ҳисобда мағлуб этган бўлса, «Челси» «Порт Вейл» устидан зафар қучди (7:0). «Саутгемптон» эса «Арсенал»дан устун келди (2:1). «Лидс Юнайтед» ва «Вест Хэм» ўртасидаги баҳс пенальтилар сериясигача давом этиб, унда «Лидс»нинг қўли баланд келди (2:2, пен. 4:2).

Англия Кубоги тарихида энг кўп ғалаба қозонган жамоа Лондоннинг «Арсенал» клуби бўлиб, «канонирлар» ҳисобида 14 та соврин мавжуд. Иккинчи ўринда 13 та ғалаба билан «Манчестер Юнайтед» бормоқда. Кучли учликни эса ҳар бири 8 тадан чемпионликка эга бўлган «Ливерпуль», «Тоттенхэм» ва «Челси» жамоалари якунлаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг