Англия Кубоги. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Манчестер Сити» сафарда «Ньюкасл»ни мағлуб этди
Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
ФОТО: Getty images
Англия Кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида “Манчестер Сити” сафарда “Ньюкасл”га қарши баҳс олиб борди.
Унда “шаҳарликлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Омар Мармуш 47 ва 65-дақиқаларда гол киритиб, учрашувга якуний нуқтани қўйди — 3:1.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Англия Кубоги. 1/8 финал босқичи
“Ньюкасл” — “Манчестер Сити” 1:3
Голлар: 1:0 — Барнс (18), 1:1 — Савиньо (39), 1:2 — Мармуш (47), 1:3 — Мармуш (65)
Розикжон Султонмуродов
Журналист