locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия Кубоги. «Манчестер Сити» «Ливерпул»ни тор-мор этиб, яримфиналга йўл олди

1/2 финал баҳслари 25 ва 26 апрел кунлари бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Кубогининг 1/4 финал босқичи доирасида «Манчестер Сити» жамоаси «Ливерпул» устидан 4:0 ҳисобига йирик ғалабага эришди. Шу тариқа, «шаҳарликлар» барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда мерсисайдликларни кетма-кет учинчи бор мағлуб этишди.

Жамоаларнинг жорий мавсумдаги ўзаро тўқнашувлари қуйидагича кечган эди: Англия Премьер-лигасининг 11-турида «осмонранглилар» «қизиллар»ни 3:0 ҳисобида, 25-турда эса Хосеп Гвардиола шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучишган эди. Эндиликда ушбу серия Кубокдаги йирик ғалаба билан бойитилди.

Турнирнинг ярим финал жуфтликларини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими 5 апрел кунига белгиланган. Ярим финал баҳслари эса 25 ва 26 апрел кунлари Лондоннинг муҳташам «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Англия Кубогининг амалдаги ғолиби «Кристал Пэлас» жамоаси ҳисобланади (ўтган йилги финалда «Манчестер Сити» 1:0 ҳисобида мағлуб этилган).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг