Англия Кубоги. «Ливерпуль» сафарда «Вулверхэмптон»ни енгди ва кейинги босқичга чиқди
Мерсисайдликлар кейинги босқичга йўлланма олди.
ФОТО: Getty images
«Ливерпуль» Англия Кубогининг 1/8 финали доирасида кечган баҳсда «Вулверхэмптон» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса-да, иккинчи бўлимда Арне Слот шогирдлари ўйин тизгинини ўз қўлларига олишди. Энди Робертсон ва Муҳаммад Салоҳнинг кетма-кет голлари меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Баҳс якунида Кертис Жонс учинчи голни уриб, ғалабани мустаҳкамлади. Мезбонлар сафида Ҳван Хи Чхан сўнгги дақиқаларда битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.
Англия кубоги. 1/8 финал
Вулверхэмптон — Ливерпуль 1:3
Голлар: Ҳван (90+1) — Робертсон (51), Салоҳ (53), Жонс (74).
Розикжон Султонмуродов
Журналист