Англия Кубоги. «Челси» «Порт Вейл» дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди ва яримфиналга йўл олди
Англия Кубогининг 1/4 финал босқичи доирасида Лондоннинг «Челси» ҳамда Сток-он-Трентнинг «Порт Вейл» жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Унда мезбонлар 7:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувда голлар шоуcини 2-дақиқадёқ Йоррел Хато бошлаб берди. 25-дақиқада Жоао Педро ҳисобни ишончли кўринишга келтирган бўлса, 42-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Жордан Габриэл ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Иккинчи бўлимда ҳам лондонликлар босимни камайтирмадилар: Тосин Адарабийоё (56-дақиқа), Андрей Сантос (69-дақиқа) ва Эстевaо (82-дақиқа) ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Учрашувга қўшиб берилган 90+2-дақиқада эса Александро Гарначо пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний нуқтани қўйди.
Турнирнинг 1/2 финал босқичига қуръа ташлаш маросими 5 апрел куни бўлиб ўтади. Яримфинал баҳслари эса 25 ва 26 апрел кунлари белгиланган. Эслатиб ўтамиз, Англия Кубогининг амалдаги ғолиби «Кристал Пэлас» жамоаси ҳисобланади (ўтган йилги финалда «Манчестер Сити» 1:0 ҳисобида мағлуб этилган).