locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия Кубоги. «Челси» «Лидс»ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўлланма олди

Ҳал қилувчи босқичда лондонликлар «Ман Сити»га тўқнаш келади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Кубогининг 1/2 финали доирасидаги «Челси» ва «Лидс Юнайтед» жамоалари ўртасидаги учрашув якунга етди. Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган ўйинда лондонликлар 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувдаги ягона гол 23-дақиқада Энсо Фернандес томонидан киритилди.

Англия Кубоги финалида «Челси» жамоаси 16 май куни «Уэмбли» стадионида «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, ушбу совринни энг кўп Лондоннинг «Арсенал» клуби қўлга киритган — «канонирлар» ҳисобида 14 та ғалаба мавжуд. Иккинчи кўрсаткич «Манчестер Юнайтед»га (13) тегишли бўлса, учинчи поғонани «Ливерпуль», «Тоттенхэм» ва «Челси» (8 тадан) бўлишиб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг